04.10.2022

Илмсизлик офати

Бугун Аллоҳ таоло инсониятга мукаммал илм соҳиби бўлиш учун ўзининг кўплаб неъматларини умматга зоҳир қилди. Билакс, биз мусулмонлар бу имкониятлардан фойдалана билмаябмиз. Илмсизлик балосига мубтало бўлиб, турли беҳуда тортишувлар оқибатида маънавий, маърифий ҳалокат сари юз тутмоқдамиз.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига бир йигит кириб келади. У аҳли илмлар ила тортишишни касб қилиб олган бир муллавачча, сўзамол фитначи эди. Тортишиш ниятида эканлигини ва Имом Аҳмаддан бошқа ҳаммани доғда қолдирганини айтади. Имом унинг даъвосини эшитгач, дарҳол сўрайдилар:

- Қанча ҳадис биласан?

- 500 га яқин...

Бу жавобни эшитгач, "Мен сенга мотман!" дейдилар.

Йигит чиқиб кетгач, шогирдлар бу жавобнинг ҳикматини сўрайдилар ва Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан шундай жавоб эшитадилар: — “Илмсиз одамни мот қилиб бўлмайди”.

Ваҳоланки, Имом Ахмад ибн Ҳанбал рахмаҳуллоҳ 700 минг хадисни жамлаган, мужтаҳид аллома эдилар". 
Ҳа, азизлар илмсизлик балоси бугунги кунда уммат орасида жуда хатарли тус олганки,  ислоҳ қиламан десанг бир дард, ислоҳ қилмасанг минг дард. Аллоҳ таоло ўзи биз умматни соф иймон билан ислоҳ қилсин.

 

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим 

муассасаси ўқитувчиси Мусурманов Муҳиддин

Izoh qoldirish

Izohlar