Ризқимиз эгаси Роббимиз
Аллоҳ таоло раззоқ сифати билан бандаларига қаҳатчилигу, қимматчиликда ризқини бериб турувчи зотдир. Бу ризқ сабабли бандалар муносиб итоатда бўлишидир ҳамда шукрини қилишидир.
— Ризқимиз ҳар нарсага қодир, Раззоқ бўлган - ягона Зотнинг қўлидадир.
― Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.
― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", ― деб жавоб берган экан.
― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар.
Мазкур кўрсатмалардан эслатма оладиган бўлсак, инсон доимий шукурда бўлишлиги лозим. Арзончилик вақтларда ношукурликда бўлиб, нонларни ва дон махсулотларни чаво молларига ем ҳашак ўрнида берганларимиз уволини оқибати эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло ҳолимизни яхши ҳолатга ўнгласин.
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим
муассасаси ўқитувчиси Муҳиддин Мусулманов
Izohlar