10.11.2022

“Бемазҳабсизликга чақирувчиларга раддия”

Бугунги кунда энтернет тармоқларида баъзи қўштирноқ ичидаги шахслар мусулмонларнинг ўрталарида фитна чиқариб, битта мазҳабда амалқилаётган инсонларнинг ўрталарини ажратиб, бемазҳаблигга даъво қилаётганларга раддия .

وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ كُنتُمۡ أَعۡدَآءٗ فَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم بِنِعۡمَتِهِۦٓ إِخۡوَٰنٗا وَكُنتُمۡ عَلَىٰ شَفَا حُفۡرَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنۡهَاۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ١٠٣

103Барчаларингиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар, айрилманглар. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади.

“Аллоҳнинг арқони”дан мурод, Қуръони каримдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага хижрат қилган вақтларида эди. Фахри коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва иршодлари барокатидан аввалги фитна-урушлар тамоман барҳам топиб, мусулмонлар шундай иттифоқ ва ижтиҳодда бўлишдики, бу бутун дунё аҳлини ҳайратга солди. 

Ислом дини барча мусулмонларни тенг, бир-бирига биродар, дўст деб эълон қилди. Аллоҳнинг ва Унинг Пайғамбари кўрсатмаларига бўйсунган ҳар бир мусулмон бошқа диндошларини дўст тутади, уларга ҳамиша ёрдамга ошиқади, ҳурмат-эҳтиром кўрсатади, шариат талабларига кўра муносабатда бўлади. Ислом туфайли кеча ғаним бўлганлар бугун биродарга айланади, ислом туфайли инсонлар бир-бирига меҳрибон, кўмакчи ва саҳоватли бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Пайғамбар алайҳиссалом: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир: унга ҳиёнат қилмайди, ёлғон сўзламайди, ёрдамсиз қўймайди”, деганлар. (Термизий ривояти). Яна бир ҳадисда: “Мусулмон киши биродарини ҳақир санамоғи унинг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўйга тажовуз қилиши ҳаромдир”, дейилган (Муслим ривояти). “Шу боис динимиз янги дўстлар орттиринг, мўминлар билан биродарлашинг, зиёфатга чорланг, ҳадя ва эҳсонлар беринг, касаллигида зиёрат қилинг, муҳтожлигида ёрдам кўрсатинг” деб даъват қилади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак Ислом туфайли кеча ғаним бўлганлар бугун биродарга айланади, ислом туфайли инсонлар бир-бирига меҳрибон, кўмакчи ва саҳоватли бўлади. Мазҳабсизликка чақираётганлар фақат инсонларнинг тинчлигини бузиб, уларнинг ўрталарига нифоқ, адоват ва тафриқадан бошқа нарсани тарқатмаяптилар.

 

Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқув ишлари 

бўйича директор ўринбосари

Izoh qoldirish

Izohlar