16.11.2022

ИСЛОМДА ОЗОДАЛИК ВА ПОКЛИККА ЭЪТИБОР

Аллоҳ таоло куръони каримда  шундай марҳамат қилади: 

"Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади".(Тавба сураси 108 оят ).

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

"Имкониятингиз борича пок ва покиза бўлингиз. Зеро Аллоҳ таоло Ислом динини покизалик уэра бино қилгандир. Жаннатга ҳам фақат пок кишилар киргайлар".

Шундай экан азизлар барчамизнинг танамиз, яшаш жойларимиз, рӯзғорларимиз, ўқиш ва иш жойларимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз, кӯча ва ариқ завурларимиз, қабристонларимиз тоза озода булмоғи лозим. Шундагина юртимизда, маҳаллаларимизда, хонадонларимизда барака бўлади.

Абу Барза Ал-Асламий разияллоҳу анҳу  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сӯради:

 Ё  Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг?, Шунда Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Одамлар йўлидан озор берувчи нарсани олиб ташла дедилар.

Сиртдан қараганда кўчада турган, инсонларга азият берадиган шох шабба ёки тошни олиб бир четга қўйиш, арзимас ищдек кўринади, ёки олиб бир четга қўйсам, қўлим кир бўлади деб ўйлашимиз мумкин, аммо унитмайликки кўчадаги инсоларга озор берадиган нарсаларни бир четга олиб қўйиш, кўчаларни тоза покиза сақлашда, жаннатга етаклайдиган ажру савоб бордир.

Айрим ҳолаларда кўзимизни хира қиладиган бир ҳолат борки, чиқиндилар кўча куйларда сочилиб ётганлигини кўрамиз. Негадир базилар буни шаҳар кўчаларига, хиёбонларга, ҳатто оқар сув ўзанларига раво кўради. Сув бебаҳо неъматку, наҳотки сув ўзанларини, атроф ёнларимизни ифлос қилишдан Аллохдан кўрқмасак, ахир ота боболаримиз болам сувга тупурма увол, гунох бўлади деб тарбиялашганку. 

Унутмайлик Аллоҳ таоло биз бандаларга шу заминни маскан этди ва кўб неъматларни биз учун хозирлади. Неъматлар соҳиби Роббимиз ушбу неъматларни шукрини қилиб, ўзимиздан кейинги авлодларга чиройли суратда қолдиришимизни буюрган.

 

Денов туман "Нурил Ислом" жомеъ 

масжидининг Имом хатиби: Абдуҳошим Ҳамидов

Izoh qoldirish

Izohlar