17.11.2022

ОДОБ УЛУҒ НЕЪМАТ

Одоб мусулмон одам зийнати ва кўрки бўлиш билан бирга Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган энг яхши тухфадур.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

 - “Ким уламоларни камситса охиратини бой беради, ким амирларни камситса дунёсини бой беради ва ким биродарларини камситса одамгарчилигини бой беради”.

(“Сияру аъломин нубало”)

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: Гўзал ахлоқ ва одобларингиз билан одамларга қўшилинг  ва солиҳ амалларингиз билан эса одамлардан ажралиб турингизлар, деб насиҳат қилган эканлар.

Бугунги кунда баъзи одобни унитган тоифалар давраларда, ижтимоий тармоқларда уламоларни камситиш, уларни иғво қилиш билан машғулдирлар. Бу эса, ўз ўзидан ундоқ кишилар охиратларини таҳлика остига қўйишларига далолат қилади. Уламоларни эъзозлаш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эъзозлаш демакдир.

 

Муҳиддин Мусулманов – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

Izoh qoldirish

Izohlar