18.11.2022

ДИН ВА ДИН АРБОБЛАРИГА БЕОДОБЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАС

Маълумки бугунги кунда дин ва дин арбобларига сарой муллалари қабилидаги  масхаратомуз таъна тошларини отувчи шахс ва тоифалар кўпайиб кетди. Бу каби беодоблар шу илоҳий ҳикматни яхши мулоҳаза қилсинлар.
Саҳл ибн Усмон айтади: Исмоил ибн Ҳаммод ибн Абу Ҳанифа бундай деди: Бизнинг бир тегирмончи рофизий қўшнимиз бўлиб, унинг икки хачири бор эди. Бирига Абу Бакр,  бирига эса Умар деб исм қўйган эди.
Бир куни ҳачирлардан бири ўша рофизийни тепиб ўлдириб қўйди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: "Қараб билингларчи, уни тепиб ўлдирган ҳачир Умар деганимикан?", деди.
Қараб билишса, ҳақиқатан ҳам уни тепиб ўлдирган ҳачир Умар дегани экан.
Шайх Муҳаммад Абдурашид Нуъмоний раҳимаҳуллоҳ.
"Маконатул Имом Аби Ҳанифа фил ҳадис".
Жумҳур уламолар иттифоқига кўра Пайғамбарлар алайҳимуссаломдан сўнг энг афзал инсон Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумодир.
Рофизийлар эса бу икки жаннатий зотларни ҳақорат қиладиган бадбахт тоифа.
Хулоса, бу тегирмончи кимса улуғ зотларни масхара қилишни қасд қилган эди. Аммо, ўзи масхара бўлиб ўлди.
Бугинги кунда ҳам сохта салафийлар каби дин ва дин арбобларни масхаралаш, камситиш билан Аллоҳ таолонинг қудрати ва сунъати иродасига қарши беодобона бораётганлар Аллоҳ макридан қўрқсинлар ва тезда тавбага юзлансинлар. Зеро, Аллоҳнинг  дўстларини таъна ва ҳақорат қилиш  ҳалокатлидир.
 
Муҳиддин Мусулманов – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

Izoh qoldirish

Izohlar