27.08.2026

63-давра ўқишлари

Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 63-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.

Шу муносабат билан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин домла Бобоқулов, Дин ишлари бўйича кўмитанинг Термиз шахар бош мутахассиси Эшмуратов Фахриддин, ЎМИ Сурхондарё вилояти бош отинойиси Хосият Қосимова, Ўқув курслари услубчиси Алишер домла Ўразов ҳамда гуруҳ ўқитувчилари ва тингловчилар билан давра сухбати ўтказилди.

Тадбир давомида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, жамиятимизда тинчлик-осойишталик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, тинч ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, Ватан равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилиш ҳамда мавжуд неъматларга шукроналик руҳида яшашнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар чоршанба (08:00-16:00) шанба (08:00-14:00) кунлари бўлиб ўтмоқда. 

18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

 +998 (99) 555-05-96

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar