09.12.2025

54-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 54-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.

Шу муносабат билан таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, Вилоят ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси масъул ҳодими И.Суюнов, Ўқув курслар услубчиси А.Ўразов ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда битирувчи гуруҳ тингловчилари билан учрашув ўтказилди.

Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар чоршанба (09:00-16:00) шанба (09:00-14:00) кунлари бўлиб ўтмоқда.

18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

📞 +998 (99) 555-05-96

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar