Таълим муассасаси талабаларига “Одоб-ахлоқ қоидалари” таништирилди
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларининг маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтириш, таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этиш маданиятини шакллантириш, шунингдек, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019-йил 1-ноябрдаги диний таълим муассасаларида “Одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги буйруғи мазмун-моҳияти юзасидан талабаларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Жумладан, талабаларнинг таълим муассасасидаги одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиши, устоз ва мураббийларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, ўзаро муомала маданиятига амал қилиши, кийиниш маданияти ҳамда дарс машғулотларида белгиланган тартиб-интизомга қатъий риоя этиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, талабаларга таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига амал қилиш, жамоат жойларида ўзини муносиб тутиш, тенгдошларига ҳурмат ва хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Тадбир якунида талабаларни ҳар томонлама етук, билимли, одобли ва масъулиятли шахслар этиб тарбиялашда белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларининг муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar