14.10.2026

ИСЛОМ — ТИНЧЛИК ДИНИ

Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси давомида “Ислом — тинчлик дини” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда таълим муассасаси директори Камол домла Исламов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин домла Бобоқулов ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурматга чорловчи дин экани ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, инсонлар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашнинг аҳамияти таъкидланди.

Шунингдек, Ислом динида инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматининг юксак қадрланиши, тинчликни асраш ҳар бир инсоннинг муҳим вазифаларидан бири экани ҳаётий мисоллар ва диний манбалар асосида тушунтирилди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar