02.10.2023

ФАРЗАНДЛАРНИНГ ИЛМЛИ ВА ТАРБИЯЛИ БЎЛИШИДА ОТА-ОНАНИНГ ХИЗМАТЛАРИ.

      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

       Биринчидан, “Авлодларингизни Аллоҳни севадиган унга шукр айтадиган қилиб тарбияланглар….” деганлар. Чунки Аллоҳ таоло уни йўқдан бор қилиб, ота-онани унинг дунёга келишига сабабчи қилди ва уларнинг қалбларига фарзанд меҳр-муҳаббатини солди. Агар Аллоҳ таоло қалбга фарзанд муҳаббатини солмаганида, уни бағрига босмас, раҳм-шафқат қилмас, қаровсиз ташлаб кетган бўларди. Шунинг учун ҳам фарзанд аввало Аллоҳ таолони  севиб, Унга шукрлар қилиши лозим.

       Иккинчидан: “Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар”. Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ орасидан танлаб олиб, халққа Пайғамбар қилиб юборган. Қуръони каримда Анбиё сураси, 107-оятида ул зотни: “Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”, деб тавсифлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга ота-онасидан ҳам меҳрибонроқ бўлган, дунёдаги барча яхшиликларни ўргатган зот, бутун дунё аҳлининг устози саналади. 

       Учунчидан: “Аллоҳнинг китобини севадиган қилиб тарбияланглар…”. Чунки бу китоб инсониятни икки дунёда бахт-соадат ва ҳидоятга чорлайди. Бу учта тафсия инсон фарзандига ўргатиши лозим бўлган қоидалардан саналади.

Ислом тарихига назар ташлайдиган бўлсак фарзандларини ёлғиз тарбиялаб, уларни таниқли шахс қилиб етиштирган аёллар жуда кўп учрайди. Улар ўз фарзандларига энг яхши сифатлар ва исломий тарбияни сингдириб, оналарга хос ёлғизлик ва жасурлик намуналарини инсоният тарихида ўрнак қилиб қолдирдилар. 

Тарихда улуғ кишиларнинг вояга етишида оқил оталарга қараганда оқила оналарнинг хиссаси кўпроқ. Тарихига назар ташлайдиган бўлсак.

        Исмоил алайҳиссаломни Ҳожар онамизнинг ўзлари отасиз тарбиялаганлари ҳаммага маълум. 

       Яна Исо алайҳиссаломни ёлғиз она,  яъни Марям онамизнинг ўзлари боқиб, тарбиялаб, вояга етказганлар. 

       Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина ҳам турли шароитларга қарамай, у зотни ўзлари тарбиялаганлар.

Аллоҳ таоло эса уларнинг фарзандларини улуғ пайғамбарлар қилиб тақдирлади. Она учун бундан ортиқ қандай мукофот бўлиши мумкин?

Тарихда улкан из қолдирган таниқли алломалар – Имом Шофеъий, Имом Ахмад ва Имом Бухорийларнинг ҳам волидалари ўз фарзандаларини ёлғиз вояга етказганлари маълум.

       Имом Бухорийнинг кўзлари ёшлик пайтларида ожиз бўлиб, кўрмай қолади. Онаси Иброҳим алайҳиссаломни туш кўрадилар. У киши: “Эй аёл, Аллоҳ таоло кўп дуоинг сабабли ўғлингга кўзини қайтариб беради”, дейдилар. Бир неча кундан сўнг имом Бухорийнинг кўзлари кўра бошлайди.

     Зикр қилинган аёлларнинг барчасига хос сифат шуки, улар ўз фарзандларига энг яхши она бўлиш мақсадида Аллоҳга умид билан таваккал қилганлар, кўп заҳмат чекканлар. Аслида фарзандни ёлғиз тарбиялаб, уларнинг хақиқий эркак ва кучли шахс бўлиб етишишларида улкан хизмат кўрсатган, фарзандлари эришган ютуқларнинг асл сабабчиларидан бири бўлган муслима аёллар Ислом тарихида жуда кўп учрайди. 

   Аллоҳ таоло ота-оналаримизнинг беқиёс хизматларини Парвардигорнинг Ўзи муносиб мукофотлар ато айласин! Омин, ё Роббал оламин!

 “Таълим ва тарбия” китоби асосида тайёрлади

 

   ҚурбоновХумойиддинИмом-Термизий ўрта маҳсус ислом таълим муассаси талабаси   

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar