ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ БУЮК НАМУНАДИРЛАР
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яширин йиғлаганлар. Яширин йиғлашни тавсия этганлар. Чунки, ошкора йиғига кишининг нафси аралашиши мумкин. Пайғамбарлар одамларга мўжизалар кўрсатиб, Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб ўтиб кетдилар. Ўзлари билан мўжизалари ҳам ўтиб кетди. Қуръони карим эса ҳар қанча узоқ муддат ўтса ҳам йўқ бўлмайди: Расулуллоҳ алайхиссалом айтдилар: "Сиз дунё ва ундаги моли дунё учун йиғламанг, балки шуни яхши билинг-ки, Нуҳ алайҳисаломнинг умрича яшасангиз, Корунга ато қилинган мол-дунёча бойликка эгалик килсангиз ҳам ўлаётган чоғингизда солих амалларингиз, эргашган суннатларингизгина сизга нажот беради. Киёмат куни тарозида оғир келиб, сизни саодатли қилади" деганлар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мухаббатига ҳам фарзларни адо этиш, ҳаромдан тийилиш ва хидоятни у зот алайҳиссалом келтирган нурдангина излаш, гўзал ахлоқ-одобга, Пайғамбаримизнинг алайхиссалом зоҳирий ва ботиний барча хислатларига эргашиш билан эришилади. Бирор кишини факат Аллох учун яхши кўриш имоннинг олий даражаларидан саналади. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллохдан соллаллоху алайхи васаллам энг афзал имон ҳақида сўрашди. Жавоб бердилар: "Аллох учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш ва тилни Аллохнинг зикридан тўхтатмаслик".
Ибн Умар розияллоху анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам мисвокни ёнларига ҳозирлаб қўйган ҳолда ухлардилар. Уйқудан уйғонганларида ишни мисвок қилишдан бошлар эдилар" (Имом Ахмад, Абу Яъло ва Имом Табароний ривояти).
Фузалоту Зуфарий ривоят килади: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам йиғладилар, ҳатто соколлари намланди. Сўнгра у зот дедилар: "Эй Раббим, мен ўз умматимга-ку гувоҳ ўтаман, аммо ўзим кўрмаган кишиларга кандай килиб гувохлик бераман?". Ибн Касир раҳимаҳуллох Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам йиғлаган ўша оят ҳақида бундай дейди: "Аллоҳ таоло қиёмат кунининг қўрқинчи, у кундаги ишларнинг шиддатли экани ҳақида хабар бериб, ҳар бир умматдан гувоҳ қилиб Пайғамбарлар алайхимуссалом келтирилгач, у кундаги ишлар қандай бўлар экан?
Шундай экан, агар Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламни чиндан хам севсак, у зот алайхиссаломга уммат эканлигимизни даъво килсак, дунё ва ундаги жамики нарсалардан хам кўра кўпроқ севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламга муҳаббатли бўлишга интилайлик!
Энг муҳими муҳаббатимиз қуруқ тилда эмас, балки амалларимизда хам намоён бўлсин! Турмушимизнинг ҳар бир ҳолатида Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг муборак суннатларига амал қилайлик!
Аллох таоло ҳар бир ишда Расулининг суннатига эргашиб яшашни ва бу орқали Ўзининг муҳаббатига эришишни насиб қилсин!
“Хулқлари Қуръон эди” китоби асосида тайёрлади
Қурбонов Хумойиддин – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar