06.02.2024

Қуръон ва тажвид ўқув курси 35-давра ўқишлари

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 35-давра тингловчилари ўқишни бошлади.

Шу муносабат билан талим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув курслари услубчиси И.Салоҳиддинов ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда янги давра тингловчилари билан учрашув ўтказилди.

Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00 га қадар бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

Рўйхатдан ўтгач, навбат билан тингловчилар ўқишга чақириладилар. 3 ойлик курснинг тўлови 1 360 000 сўмни ташкил қилади. Ҳафтасига 3 кун, эрталабки ва пешиндан кейинги вақтларда дарслар ўтилади.

Манзил: Сурхондарё вилояти, термиз шаҳар, Шимолий дарвоза кўча, 3-уй.  (https://maps.app.goo.gl/botJzzZVZfsuKdoc9)

☎️ +998 (55) 451-05-96

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar