30.05.2024

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тушунтирилди

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда диншунослик экспертизасидан ўтказиш бўйича Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев, таълим муассасаси юристи С.Қурбонов ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида таълим муассасаси юристи С.Қурбонов: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдокликка чорлайдиган ғоялар ҳамда карашлар таркалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида талабар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar