СИЙРАТ ФАНИ БЎЙИЧА КИТОБХОНЛИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Бу ҳақда ким қаерда нима ўқиган, эшитган бўлса, бошқаларга етказишга ҳаракат қилади. Рабиул аввал ойи бошланиши билан таълим муассасада ҳам Пайғамбаримизнинг сийратлари янада кўпроқ ўрганилади, тадбирлар ўтказилади, мусобақалар ташкил қилинади.
Жорий ўқув йилининг бошида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассаси талабалари ўртасида сийрат фан ойлиги муносабати билан китобхонлик танлови эълон қилинган эди.
Ушбу танлов бўйича бигун ғолиб бўлган талабалар тақдирланди.
Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, ислом тарихи фани ўқитувчиси А.Хамидов ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов сўзга чиқиб “Китоб инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст эканлигини, инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқлигини, шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишмандлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илм-у одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишганини” таъкидлаб ўтди.
Танлов шартлари билан таълим муассасаси ўқитувчиси А.Хамидов тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди.
Танлов икки хил йўналишда олиб борилди:
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламининг “Оламларга раҳмат пайғамбар” қисми асосида савол-жавоб шарти.
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти ва у зотга нисбатан саҳобаларнинг муҳаббатини мактуб, мақола ёки ўзгача кретив услубда изҳор қилиш.
Якуний натижаларга кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди.
Биринчи йўналиш: “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламининг “Оламларга раҳмат пайғамбар” қисмининг савол-жавоб шарти бўйича.
1-ўрин. 4 б-гуруҳ талабаси Абдуғаниев Абдулазиз.
2-ўрин. 4 а-гуруҳ талабаси Турсунов Садриддин.
3-ўрин. 4 б-гуруҳ талабаси Комилов Суннатуллоҳ
Иккинчи йўналиш: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти ва у зотга нисбатан саҳобаларнинг муҳаббатини мактуб, мақола ёки ўзгача кретив услубда изҳор қилиш бўйича:
1-ўрин. 4 б-гуруҳ талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ.
2-ўрин. 3 а-гуруҳ талабаси Менглиев Бегзод
Танловда ғолиб бўлган талабалар таълим муассаса томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar