"ИМОМ ТЕРМИЗИЙ" ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Қабул 2026 йил 30 июндан 20 июлгача давом этади.
🗂️ "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади;
📁чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).

🗣 Абитуриентларга қулайлик:
Ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.

🟢Эслатма:
Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно.

📍Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй.
📞 +998 (55) 451-05-96
✍️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar