18.10.2026

Тайёрлов курси

Эълон: Ўрта махсус диний таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлганабитуриентлар диққатига!

Диний таълим муассасаларига кириш истагида бўлган абитуриентлар учун "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида тайёрлов курслари ташкил этилди.

Мазкур тайёрлов курс дарс машғулотларини таълим муассасанинг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

Араб тили
Ўзбекистон тарихи
Она тили ва адабиёт (ўзбек тили)

Мадраса учун тайёрлов курсига умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (аттестат, диплом)га эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

 Тайёрлов курсига ўқувчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
таълим муассаса раҳбари номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат (сўнгги 3 ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

Таълим муассаса тайёрлов курсида таҳсил олаётган, турар жойга эҳтиёжи бўлган тингловчиларни ётоқхона билан таъминлаш мажбуриятини олмайди.

Дарсларда иштирок этишни хоҳлаган абитуриентлар қуйидаги рақамларга мурожат қилиши сўралади.

Tel ☎️: (+998 99) 677-78-18 
(+998 99) 555-05-96

Телеграм манзил: @Sirojiddin_Qurbonov_7818

Шошилинг жойлар сони чекланган!

Манзил: Сурхандарё вилояти, Термиз шаҳар, Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar