“ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2019 йилдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
Маълумот учун манзил: Термиз шаҳар, Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Ҳаким Термизий масжиди ёнида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси “Имом Термизий” ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: +998 (55) 451-05-96 душанба-шанба куни соат 09:00 дан 16:00 гача мурожат қилишингиз мумкин.
Izohlar