01.03.2024

Қуръон ва тажвид ўқув курси

️33-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 33-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.

Шу муносабат билан талим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув курслари услубчиси И.Салоҳиддинов, ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда битирувчи гуруҳ тингловчилари билан тадбир ўтказилди.

Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00 га қадар бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

Рўйхатдан ўтгач, навбат билан тингловчилар ўқишга чақириладилар. 3 ойлик курснинг тўлови 1 360 000 сўмни ташкил қилади. Ҳафтасига 3 кун, эрталабки ва пешиндан кейинги вақтларда дарслар ўтилади.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar