04.06.2024

Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

36-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 36-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.

Шу муносабат билан талим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, Ўқув курслари услубчиси И.Салоҳиддинов ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда битирувчи гуруҳ тингловчилари билан учрашув ўтказилди.

Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00 га қадар бўлиб ўтмоқда. 
18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

 

Имом термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar