Ичимликлар ҳақида нималарни биламиз?
Аллоҳ таоло, инсонга кўпгина фойдалар таъмин этган нарсаларни унинг учун яратгандан сўнг яна уларни ҳаром қилиб инсонни маҳрумиятда асло қолдирмайди. Аллоҳ таоло бу нарсадан пок ва муназзаҳдир. Бутун ҳолида бўлган бу неъматларнинг фақат баъзиларини ҳаром қилганки, (бунинг сабаб ва ҳикматлари хусусида қуйирокда сўз юритамиз, иншаАллоҳ). Агар Ислом шариатида ҳалол доираси қанчалик кенг тутилган бўлса, бунинг аксига, ҳаром доираси шунчалик торайтирилгандир. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар қандай нарсанинг ҳаромлигини бизга билдирган ҳукмлар жуда оз бўлиб, мубоҳ ёҳуд ҳаром эканлиги ҳақида очиқ бир далили бўлмаган ҳар нарса (мубоҳ саналган аслига кўра) илоҳий лутф доирасида ҳалол ҳисобланади.
"Ислом ҳалол ва ҳаром қилиш ҳуқуқини чегаралаб, халқ назарида ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражалари қандай бўлишлигидан қатъий назар бу ҳукуқни инсонларга бермаган, балки, уни ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққи сифатила қабул қилингандир..."
Бир нарса хусусида ҳаром ҳукмини чиқаришга инсонлардан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бир нарсани ҳаром қилишга ҳукм берган кимса, Аллоҳ таолонинг ҳаққини иҳлол қилган ва ёлғиз Унга оид бўлган бу ҳукмда ҳаддидан ошган ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсани харом деган, харом қилган нарсаларни ҳалол деган киши иймондан чиқиши ҳақида уламолар айтиб ўтган.
Ҳалол бўлган, рухсат этилган ичимликлар.
Ҳалол – Аллоҳ томонидан қилинишига ижозат берилган ва ундан ман ҳолати бўлмаган мубоҳдир.
Уламо аҳли ичимликларни ичиш одоби ва унга боғлиқ барча далил ва ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб чиққанларидан кейин жумладан қуйидаги мулоҳазаларни айтганлар:
1. Ҳаромлигига далил қоим бўлмаган барча ичимликларни ичмоқ жоиздир.
2. Инсоннинг ўзи ёки баъзи аъзоси ҳалок бўлишини олдини олишга ва вожиб амалларни адо этишга зарур бўлган ичимликни ичиш вожибдир.
3. Ҳожатини қондирадиган ва чанқоғини қондирадиган даражада ичиш мандубдир.
4. Ҳожатидан зиёда ичиш гоҳида макруҳ, гоҳида ҳаром бўлади.
5. Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳи»ни айтилади.
6. Уч марта бўлиб-бўлиб нафас олиб ичилади..
7. Ўта тўйиб кетадиган даражада ичмайди.
8. Идишнинг ичига нафасини урмайди.
9. Ўтирган ҳолда ичади.
10. Сувни ичиб бўлган одам бошқа кишига бермоқчи бўлса, ўнг тарафидаги одамга узатади.
11. Тилло ва кумуш идишларда таом еб, ичимлик ичиб бўлмайди.
Ҳаром қилинган ичимликлар.
Ҳаром: Аллоҳ томонидан қатъий амр билан қилиниши ман бўлган нарсаларки; бу наҳийга қарши келган дунёда шарий жазоларга, охиратда азобга лойиқ бўлур. Ҳамр - бу узумни ҳом суви бўлиб, кучлик ҳолатда қайнаб ўзидан кўпик отгани.
Ҳаром қилинган ичимликлар асосан ўнтадур. Анашу ўнтанинг: а) 7 донаси узумдан олинади; б) 2 донаси майиздан олинади; c) 3 донаси еса ҳурмодан олинади. Бу ўн турдаги ичимликлар Қурони каримда зикр қилинган ҳамр дур. Яна бир ҳаром қилинган ичимлик бу “тило” деб аталувчи ичимлик (май) бўлиб бу ичимлик узум шарбатининг учдан икки қисми буғлангунигача қайнатиб тайёрланади. Ҳурмо ва майизни ивитилгани ҳам агар қаттиқ қайнаса ва пиширилмаса у ҳам ҳаром бўлади. Ҳатто ҳамрни чўкиндисини ичиш ёки фойдаланиш ҳам ҳаромдур.
Булардан бошқа барча ичимликлар агар шу сифатларда бўлмаса булар ҳалолдур. Масалан ҳалқимизда кўп учрайдигон узумнинг мусалласи (узумни сувини учдан бири қолгунича қайнатилади), хурмо ва майизнинг шарбати (қайнагунгача пиширилади, агар ичса маст қилмаса, ўйин-кулги нияти билан бўлмаса, қаттиқ қайнаган бўлса ҳам бўлади), аралашма (холитон: майиз ва хурмони қуригани, ёки хурмони ҳўли ва ғўрасини жамлаб, қаттиқ қайнагунгача пиширалади), асал, анжир, буғдой, арпа, маккажўхори шарбатлари (агарчи пиширилмаса ҳам, ўйин-кулги нияти билан бўлмаса), хамрнинг циркаси, булар ҳаммаси ҳалолдур.
Мубоҳ бўлган ичимликлар.
Абу Усайд ас-Сўидий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни никоҳ тўйига даъват қилди. О'ша куни унинг аёли, келинчакнинг ўзи уларнинг хизматчиси бўлди. У келин эди. Саҳл розияллоҳу анҳу: «У(келин) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нимани ичирганини биласизларми? Кечаси бир тош идишга У зот учун хурмо доналарини ивитиб қўйиб, таом еганларидан кейин уни у зотга ичирди», деди». Икки шайх ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳ тўйларида иштирок этган тўйда таом тортилиши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набийз ичганлари тушунилади.
Ризаев Ғайрат – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar