08.04.2026

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи курс талабаларининг тақсимоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари — Кадрлар бўлими бош мутахассиси А.Бобомирзаев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими етакчи мутахассиси М.Ходжаев ҳамда масжидлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Д.Раҳимов “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди.

Меҳмонларга таълим муассаса директори К.Исламов ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқуловлар ҳамроҳлик қилиб, амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва келгусидаги режа-мақсадлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ташриф давомида меҳмонлар таълим жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўқув машғулотларининг ташкил этилиши, дарс сифати ҳамда талабалар билимини оширишга қаратилган методик ёндашувлар билан танишдилар. 

Шундан сўнг таълим муассаса битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида битирувчилар тақсимоти таништирилди. Шунингдек борадиган иш жойлари ҳамда вазифалари ҳақида ҳам қисқача маълумотлар тақдим этилди.

Ташриф якунида мутахассислар томонидан таълим сифатини янада ошириш, тарбиявий ишларни кучайтириш ҳамда талабалар учун яратилаётган шароитларни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

Маълумот учун, мазкур 2025-2026 ўқув йилида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасини 24 нафар талаба битирмоқда.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar