“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йили бошланди
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
️Шундан сўнг Қуръони карим тиловат қилинди.
Тадбир “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остида ўтказилди. ️Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, ЎМИ Фахрийлар кенгаши аъзоси А.Сайфутдинов, Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари А.Абдуназаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ходими Х.Менгноров, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори М.Жониев ҳамда таълим муассасанинг устоз-ходимлари ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Тадбир давомида янги ўқув йилида талабаларнинг билим олишдаги фаолияти, одоб-ахлоққа риоя қилишлари, устозларга ҳурматда бўлишлари ҳамда Ватан равнақи йўлида хизмат қилишлари муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Izohlar