“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
2026 йил 28 август куни “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги 2026–2027 ўқув йилининг 01-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
️Дастлаб тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди
Мажлисни таълим муассасаси директори, Кенгаш раиси Камол Исламов олиб борди. Йиғилишда таълим муассасаси раҳбарияти, директор ўринбосарлари, матбуот хизмати ходимлари, бўлим ва сектор бошлиқлари, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси услубчилари, педагог-ўқитувчилар ҳамда бошқа ходимлар иштирок этдилар.
Кенгаш йиғилишида янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш, таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
✔️ аввалги Кенгаш йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ва берилган топшириқларнинг ижроси; ✔️ таълим муассасасида ички тартиб-қоидалар ҳамда одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этилишини таъминлаш; ✔️ 2025–2026 ўқув йили давомида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш; ✔️ ўқув-услубий бўлим томонидан амалга оширилган ишлар, таълим жараёнининг ташкил этилиши ва янги ўқув йилидаги вазифалар; ✔️ таълим сифатини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар; ✔️ Қуръони карим ва тажвид ўқув курси фаолияти ҳамда уни янада такомиллаштириш масалалари; ✔️ молия-иқтисод йўналишида амалга оширилган ишлар; ✔️ таълим муассасасидаги синфхоналар, ўқув хоналари ва талабалар турар жойининг янги 2026–2027 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати; ✔️ шунингдек, таълим сифатини ошириш, педагог-ўқитувчиларнинг масъулиятини кучайтириш, талабалар учун муносиб таълим-тарбия муҳитини яратиш билан боғлиқ бошқа долзарб масалалар.
Йиғилиш давомида ҳар бир бўлим ва йўналиш масъуллари томонидан 2025–2026 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ҳисоботлар тақдим этилди. Шунингдек, мавжуд ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳамда истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида таълим муассасаси директори, Кенгаш раиси Камол Исламов томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларда янги ўқув йилини юқори савияда ташкил этиш, таълим сифатини янада ошириш, ҳар бир ходим ва педагог-ўқитувчининг ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, муассасадаги ички тартиб-интизом ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, таълим муассасасида соғлом маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш, талабалар учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг билим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Мажлис якунида кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Izohlar