“ЯГОНА ОЛИМПИАДА-2026”НИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ МУСОБАҚАСИ
Талабаларнинг олган билимларини синовдан ўтказиш, синовдан муваффақиятли ўтганларни муносиб тақдирлаш ва келажакда ўз устиларида янада тиришқоқлик билан ишлашга тарғиб қилиш мақсадида талабалар ўртасида турли хил тадбирлар, илмий бахс ва мунозаларга бой кўрик танловлар ташкил этиш таълимнинг самарали усулларидан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан республикада фаолият юритиб келаётган ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ҳар йили “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда.
Жорий йил 29-апрел куни “Ягона олимпиада - 2026” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Термизий номидаги ислом инмтитутида бўлиб ўтди.






Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Танловни Ш.Чўлпонов кириш сўзи билан очиб, олимпиада иширокчиларига муваффақият тилади ҳамда танловнинг қонун қоидалари борасида иштирокчиларга яна бир бор тушунчалар берилиб, олимпиадага старт берилди.
“Ягона олимпиада-2026” танловида талабалар Араб тили, фиқҳ ва ақоид ҳамда Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовларидан ўтказилди. Уларнинг тест синовлари натижаларини адолат тарзда баҳоланишини назорат қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари назорат қилиб борди.










Танловнинг республика босқичида 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этиб, мусобақа натижаларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
И-ўрин: Бахтиёров Илхом Бахромович “Кўколдош” ЎМИТМ талабаси 98 балл;
ИИ-ўрин: Абдувоҳидов Муҳаммадюсуф Аюбхон ўғли “Ҳидоя” ЎМИТМ талабаси 97.7 балл;
ИИИ-ўрин: Юсуфов Отабек Обидхон ўғли “Хожа Бухорий” ЎМИТМ талабаси 97 балл.
Ушбу натижаларни қайд этган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонида сетификат ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Биринчи ўринни эгаллаган иштирокчи “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида олий диний таълим муассасасига конкурссиз ўқишга кириш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ҳамда таълим муассасаси томонидан 10 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан;
Иккинчи ўрин соҳиби олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ҳамда таълим муассасаси томонидан 7 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан;
Учинчи ўринни эгаллаган иштирокчи олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ҳамда таълим муассасаси томонидан 5 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.










Шунингдек, ўрин эгалламаган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Аллоҳ таоло олимпиада ғолибларига имтиёз ва совринларни муборак қилсин, эзгулик йўлидаги мусобақаларини бардавом бўлишини насиб этсин!
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar