Ўқув йили якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2021-2022 ўқув йили якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда таълим муассасасаси устоз ва талабалари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров ва директор ўринбосари А.Қосимов талабаларнинг якуний имтиҳон натижалари, ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда бошқа муҳим масалаларни танқидий ва таҳлилий кўриб чиқиб, уларнинг ёзги амалиёт жараёнини режа асосида тақсимлаш, таътил давомида талабаларнинг оила даврасидаги вақтини ҳам мазмунли ўтказиш борасида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Шу ўринда талабалар ҳам ўзларининг ўтган давр мобайнида олган билимлари, таассуротлари, келгусидаги мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритишиб, талабалар учун яратилган шароитлар, устозларнинг беминнат ва машаққатли меҳнатларидан мамнун эканликларини таъкидлашди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати.
Izohlar