15.06.2026
Якуний назорат имтиҳонлари
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025–2026 ўқув йилининг 2-семестр якуний назорат имтиҳонлари бошланди.


Мазкур имтиҳонлар талабаларнинг семестр давомида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мақсадида ташкил этилиб, белгиланган тартиб ва масъулиятли муҳитда ўтказилмоқда.
Имтиҳон жараёнлари Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Оллоёр домла Омонов, гуруҳ мураббийлари ҳамда фан ўқитувчилари назорати остида олиб борилмоқда.



Барча талабаларга якуний назорат имтиҳонларида муваффақият, билимларининг муносиб баҳоланиши ва юқори натижалар тилаймиз.
✍️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar