16.06.2026

Умумкасбий фанлардан консултация машғулоти ўтказилди

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи курс талабалари учун умумкасбий фанлардан консултация машғулоти ташкил этилди.


Машғулот давомида талабаларга якуний имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди. Фанлардан учраши мумкин бўлган мураккаб мавзулар юзасидан батафсил тушунтиришлар олиб борилиб, назарий билимлар мустаҳкамланди ҳамда амалий тавсиялар берилди.

✍“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar