06.09.2026

Мустақиллик дарси

Бугун "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтказилди

Дарс давомида ўқитувчилар томонидан талабаларга мустақиллик халқимизнинг миллий ўзлиги ва ғурур тимсоли, миллий юксалиш сари қўйилаётган дадил қадамлар, Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва замонавий тараққиёт босқичлари, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги ва натижалари ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.

️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar