08.09.2026

Таълим муассасаси талабалари билан Мотурудий таълимотининг аҳамияти мавзусида давра суҳбати

Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирокида “Мотуридий таълимотининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси директори Камол домла Исламов, Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази етакчи илмий ходими Ихтиёр Абдураҳмонов, таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин домла Бобоқулов ҳамда талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатида Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси, Мотуридий таълимотининг ақидавий асослари, унинг ислом оламидаги ўрни ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Мотуридий таълимотининг ёш авлодни соғлом эътиқод, илм-маърифат, бағрикенглик ва ёт ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитет руҳида тарбиялашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

️Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислар билан фикр алмашдилар.
Давра суҳбати мазмунли ва самимий мулоқот руҳида ўтди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar