ХИВА – 2024 ЙИЛ ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
✅ Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, булар:
Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лаос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
✅ Хива (Ўзбекистон).
🔸Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.
Izohlar