30.06.2022

Қабул 2022

 


"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига  "Қабул-2022" 20 июнь кунидан бошланди
▫️ "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. 
▫️"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул ҳайъати 2022 йил 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ташкил этилади.
▫️Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
▫️Қабул ҳайъати душунбадан шанбагача, соат 09:00 – 17:00 оралиғида ишлайди. 
Тушлик вақти: 12:00 -13:30 га қадар.

Тел.: +998554510596

Izoh qoldirish

Izohlar