ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ КЕНГAСҲНИНГ МAЖЛИСИ ЎТКAЗИЛДИ
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари, Aкадемия ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабаларининг битирув малакавий ишлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг педагог ходимларини илмий тадқиқот фаолиятига йўналтиришда еришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар, шунингдек, Тошкент ислом институти, Мир Aраб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабида модул-кредит тизими асосида кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва мадрасасининг фаолияти таҳлиллари масалалари кўриб чиқилди.
Мажлис давомида таълим ва илмий фаолиятни такомиллаштириш юзасидан турли масалалар бўйича ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Izohlar