13.09.2023

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ 2 НАФАР ТАЛАБАСИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТЎЛИҚ ХАТМ ҚИЛИБ ЧИҚДИ.

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3-босқич талабаси Ярашев Хабиб Қуръони каримни тўлиқ хатм қилиб чиқди. 

Шу муносабат билан бугун таълим муассасанинг мажлислар залида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таълим муассасанинг директори в.в.б Х.Мардонов, таълим муассасанинг ўқитувчилари З.Маҳмудов, И.Салоҳиддинов, И.Бобоқулов, Ж.Мамаюсупов ҳамда муассасанинг ўқитувчи-ходимлари ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида таълим муассасаси директори в.в.б Х.Мардонов ушбу ютуқ билан талабалар ҳамда уларнинг устозларига ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

 

Тадбир сўнгида З.Маҳмудов талабалар, уларнинг ота-онасига, устозларига раҳмат айтиб, келгусида бу каби ютуқлар давомли бўлишлигини такидлаб ўтди. Талабалар ҳаққига дуо қилиниб, Аллоҳдан юртимизга ҳайр-барака ва офият сўрадилар.

Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.

Izoh qoldirish

Izohlar