14.09.2023

ХУСУСИЙ ТАРТИБДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Йиғилишни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори в.в.б Х.Мардонов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан барча иштирокчиларни таништириб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбати вилоят ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси маъсул ходими И.Суюновга берилди. Маърузачи ўз сўзида бугунги кунда муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб етиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом еътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб етиши ҳақида маълумот бериб ўтди. Маърузачи Муҳтарам Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқларидан мисоллар келтириб, сўнгги йилларда тобора кучайиб, дунё аҳлини ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм таҳдидлари моҳиятини жаҳолат ва муросасизлик ташкил етишини қайд этиб, бундай ўта хавфли иллатга қарши куч ишлатиш йўли билан эмас, балки бошқа омиллар билан курашиш ва илдизини қирқишга, биринчи навбатда, ёшларнинг онг ва тафаккурини маърифат асосида шакллантириш орқали кучли иммунитет яратиш зарурлигига эътибор қаратилиши ҳақида айтиб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбати Дин ишлари бўйича қўмитанинг Термиз шаҳри бўйича мутахассиси А.Чориевга берилди. У ўз маърузасида ёшлар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоялари ҳақида, ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш ҳолатлари ҳақида тўхталиб, ёшлардаги маънавий бўшлиқни илму-маърифат билан тўлдириш, уларни турли ёт ғоялар тажовузидан ҳимоялашда ўз ватанига бўлган муҳаббат ва дахлдорлик ҳиссини янада ривожлантириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни ёшлар қалбига доимий сингдириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Талаба-ёшларнинг мавзу юзасидан билдирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar