РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ
Бугун “Имом Термизий” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Маънавият соати” дарсида, Рабиъул аввал – Мавлид ойи муносабати билан “Расулуллоҳ (с.а.в) таваллуд топган ой” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Маънавий-маърифий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Таълим муассасаси ўқитувчиси А.Хамидов талабаларга бу ойда қилиниши маҳбуб бўлган ишлар, бу ойнинг бошқа ойлардан фазилатли ой эканлиги ҳақида талабаларга маълумотлар бериб ўтди.
Рабиъул аввал ойи – Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки, бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлуд ойи” деб ҳам номланади. Мавлуд луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати билан ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлуди Набий” дейилади. Мавлуд ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини, тарихларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ саловату дурудлар йўллаш ойи эканлиги, бу ойни Пайғамбаримиз алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, ислом тарихига оид қизиқарли маълумотлар талабаларга етказилди. Талабалар ҳам тадбирда фаол қатнашдилар, ҳусусан ўзлари билган қизиқарли маълумотларни қолган талабалар билан улашишди. Тадбир якунида талабалар бу тадбир орқали қанчалик қимматли маълумотларга эга бўлганларини таъкидлаб устозларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar