04.10.2023

“МУҲАББАТГА ОШИФТА ҚАЛБЛАРНИНГ - МАҲБУБИ СИЗСИЗ Ё РАСУЛУЛЛОҲ” МАВЗУСИДАГИ СИЙРАТ МУСОБАҚАСИ

Бугун “ Имом Термизий ” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Рабиъул аввал – Мавлид ойи муносабати билан талабалар ўртасида  мусобақа тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасаси директори в.в.б М.Жабборов, таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда таълим муассасаси ўқитувчиси Хамидов Абдулбосит домла бошловчилик қилди. Мусобақада  2-гуруҳ, 3- гуруҳ ва 4- гуруҳ талабаларидан жами 5 нафар иштирокчи, 3 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

1-шарт. Тарихий воқеани гапириб бериш.

Ушбу шартда Талабалар “Нурул яқин” китоби асосида тайёрланган билетлардан бирини танлаш билан ислом тарихига доир бирор воқеани гапириб бериш.

2-шарт. Матнни ўқиб, таржима қилиш.

Ушбу шартда “Нурул яқин” китобидан олинган матнлардан бирини билет асосида танлаб, ифодали ўқиб, таржима қилиб бериш. 

3-шарт. Тезкор савол-жавоб.

Ушбу шартда “Нурул яқин” китобидан тузилган 10 та саволга жавоб бериш сўралади. Иштирокчи билимини текшириш мақсадида Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар бериш.

Мусобақа бошланишида таълим муассасаси директори в.в.б М.Жабборов талабаларни табриклаб, мавлид ойи фазилати тўғрисида қатнашчиларга маълумотлар берди. Таълим муассасаси ўқитувчиси И.Бобоқулов Расулуллоҳ (с.а.в)нинг муборак мавлидлари ҳақида маъруза қилиб берди. Ҳар бир иштирокчи талаба билет орқали тушган саволларга етарлича жавоблар бериб ўтишди. 

Мусобақа якунида ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига биноан 4-гуруҳ талабаси Уралов Абдулазиз 1-ўринга, 3-Б гуруҳ талабаси Абдуғаниев Абдулазиз 2-ўринга, 3-А гуруҳ талабаси Турсунов Садриддин 3-учинчи ўринга муносиб деб топилди. 

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосаларига кўра, 4-гуруҳ талабаси Уралов Абдулазиз 1-ўринни эгаллаб, “Сийрат” танлови Респулика якуний босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз “Сийрат” танловининг Республикa босқичи шу йилнинг 10-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar