20.10.2023

"21- ОКТЯБРЬ ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН"

1989 йилнинг 21 октябр куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 10-апрел куни Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонунга асосан, 21-октябр Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.

Шу муносабат билан бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни ўтказиш учун Педагогларни ўқитиш миллий маркази ўқитувчиси С.Қодирова, Она тили ва адабиёт методисти Р.Маматқулова ҳамда Тарих фани методисти Н.Туроповалар таклиф қилинди.

Тадбирда таълим муассасаси Ўқув-ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбирга С.Қодирова сўзга чиққиб: “Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланиши, ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эгалиги, тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этишлигини”, - таъкидлаб ўтди. 

Р.Маматқулова – “Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этмоқда. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси эканлигини”, - тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтди. 

Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз ҳисобланади.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar