20.10.2023

КИТОБ БИЛИМ МАНБАИ

Китоб – билим хазинаси бўлиб, ундан инсонлар маънавий куч-қувват олади. Китобни халқимиз нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, севиб мутолаа қилади.

Имом Термизий ўрта махсус таълим муассасасида талабалар маънавиятини юксалтириш ва китобхонлик тарғиботини кучайтириш мақсадида, “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Тафсири ҳилол”, “Олтин силсила” “Ҳадис ва ҳаёт” китоблари шунингдек бошқа диний маърифий ва бадиий китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тақдимот доирасида 100 га яқин адабиётлар талабалар учун тақдим этилди. Янги адабиётлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Тақдимотда талабаларнинг қизиққан китоблари ҳақида маълумотлар берилди. Бу каби тадбирлар ёшларни китоб ўқишга, билимини янада оширишга, келажакда жамиятимизга етук мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради.

 

Умид Нуралиев – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси кутубхоначиси 

 

Izoh qoldirish

Izohlar