09.11.2023

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабатлари, исломнинг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда унда мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг аҳамияти каби долзарб масалаларга эътибор қаратди. 

Тадбир якунида Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тақдимоти ва талаба ёшлар билан викторина савол-жавоб ўтказилиб фаол қатнашган иштирокчилар Марказ томонидан нашр этилган китоблар билан тақдирланди.

Izoh qoldirish

Izohlar