10.11.2023

“БИЗ БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚИМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ”

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари “Биз бир бўлсак - ягона халқимиз, бирлашсак - ватанмиз” Маънавият марафони”нинг “Маънавий экскурсия” лойиҳаси доирасида бугун “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуасига зиёрат уюштирилди.

Дастлаб "Ҳаким Термизий" ҳазратларининг ҳақларига Қуръон тиловат қилинди. Таълим муассасаси ўқитувчилари томонидан талабаларга буюк аллома ҳақида маълумотлар берилди. 

Хусусан, Ҳаким ат-Термизий мажмуасида ташкил этилган музейда Ҳаким ат-Термизийнинг китоблари, ноёб экспонатлар, қадимий қўлёзма ва тошбосмалар билан яқиндан танишишди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar