15.11.2023

“БАҒРИКЕНГ ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ”

Турли маданиятга мансуб аҳоли вакиллари ўзаро аҳил-иноқ яшаб келаётган Ўзбекистонда миллий ва диний бағрикенглик ҳукм сурмоқда. Бағрикенглик турли миллат ва элатга дахлдор кишиларнинг, турли хил диний эътиқодли инсонларнинг бир замин, ягона Ватан, бир юртда, бир ҳудудда олийжаноб ғоя, орзу-умид, мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиб яшашни англатади.

Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади”. Ўзбекистоннинг келажаги тинчлик ва бағрикенглик, маданиятлараро уйғунлик ва миллатлараро тотувлик каби омиллар билан чамбарчас боғлиқдир. 

Ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ана шу муштараклар негизида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасада “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари доктори (PhD) Жўрабек Чўтматов, Таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ёшлар билан ишлаш маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида Ж.Чўтматов, айниқса, ҳозирги вақтда дунёнинг узоқ-яқин турли ҳудудларида ташвишли воқеалар тобора кескинлашиб бораётган бир вазиятда юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш, диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай йўлнинг пайини қирқиш муҳим аҳамият касб этиши, шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик улкан қийматга эга эканини чуқур англаб етмоғимиз даркорлигини тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar