ОТА-ОНАЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ
Жорий йилнинг 8 февраль санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаларининг ота-оналари билан маънавий-маърий давра суҳбати ўтказилди.
️Тадбирда таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев гуруҳ мураббийлари ҳамда талабаларнинг ота-оналари иштирок этди.
Шунингдек, тадбир давомида таълим муассаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов ва 3-босқич раҳбари И.Бобоқулов ҳам ўз йўналишлари бўйича мавжуд муаммолар ҳақида гапириб, ота-оналарга таълим муассасаси билан доимий ҳамкорликда бўлишларини, фарзандларини узлюксиз назорат қилиб боришларини айтиб ўтдилар.
Тадбирда талабаларнинг ота-оналаридан ҳам бир қанчалари сўзга чиқиб, яратилган шароитлар, фарзандларига берилаётган юксак эътибор, таълим-тарбия учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таълим муассасаси рахбарияти ҳамда мударрисларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбир доирасида гуруҳ раҳбарлари томонидан ҳар бир талаба бўйича кўрсаткич натижалари ҳақида маълумотномалар тайёрланиб, ота-оналарига бир нусхадан берилди. Ота-оналар таълим муассасасидаги шароитларнинг, талабаларнинг дарс жараёни, овқатланиш хоналари, ётоқхоналардаги шароитлар билан тўлиқ таништирилди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar