22.02.2024
"ҲАДИС" ФАН ОЙЛИГИ
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида февраль ойи "Ҳадис" фан ойлиги деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан таълим муассасаси ўқитувчиси И.Бобоқулов, 4-босқич талабаларига "Улумул ҳадис" фанидан "Хабарнинг бизгача етиб келиши жиҳатидан тақсимланиши" мавзусида очиқ дарс ўтиб берди.
Очиқ дарс замонавий метод ва интерфаол услубда, савол-жавоб тарзида олиб борилди. Шунингдек, мавзуга доир қоидалар шарҳланиб, масалалар батафсил тушунтириб берилди. Малакали устозлар дарсни кузатиб таҳлил қилиб бордилар.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar