21.02.2024

“ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН”

Жорий йилнинг 19 февраль куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Энг фаол китобхон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассаса Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Китобхонлик маданияти ва кўникмасини шакллантиришда китоб тарғиботи муҳим рол ўйнайди.

Ўқувчиларнинг бадиий китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда уларнинг намояндалари ҳақидаги билимларини бойитиш ҳамда дунёқараш ва маънавиятини тўғри шакллантиришга хизмат қилади.

Жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Турли танловлар, викториналар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири сифатида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Энг фаол китобхон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг қишки таътил мобайнида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида таълим муассаса педагог-ўқитувчилари ҳамда гуруҳ мураббийлари томонидан  талабаларга қўшимча адабиёт ва дарсликлар мутолааси билан машғул бўлишлари учун рўйхат шакллантирилиб, ўқиш учун вазифа қилиб берилган эди. Ушбу берилган ўзбек ва жаҳон адабиётига доир китоблар ҳамда дарсликлардан савол-жавоб қилиниб, талабалар ўзларининг билимларини синовдан ўтказишди. Ғолиб бўлган талабалар таълим муассаса томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шу жумладан таълим муассаса томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 1-семестр якунларига кўра аъло боҳоларга топширган барча талабаларнинг контракт пулларини тўлаб беришга ёрдам берилди.

Тадбирда сўзга чиққан таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев “Юртимизда китобхонликка эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини” таъкидлади.

 Китоб мутолааси инсон дунёқарашини кенг, тафаккурини бой қилиш билан бирга, мулоҳазали, турли ёт ғоялар, камолотга таъсир қилувчи иллатлар домига тушиб қолишдан асрайди. Китоб инсонни ҳаётий муаммоларига ечим топиб, унинг адолатли бўлиши, бағрикенглик, инсонпарварлик каби фазилатларини юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Насрулло Тўхтаев – Таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar