16.02.2024

“Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари”

Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Вилоят терроризм бошқармаси катта мутахассиси И.Суюнов, таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти ҳисобланади. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби, энг аввало, шу неъматга боғлиқ. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келганлар. Аммо воқелик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ҳозирда мамлакатлар тинчлигига рахна солувчи омиллар турлича, давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар… Лекин бу омилларнинг ичида бугунги кунда энг хатарли ва ҳар қандай давлат тинчлиги, осойишталиги учун жиддий хавф солишга қодир бўлгани экстремизм ва терроризм эканини ҳар бир соғлом фикрли инсон тан олмоқда.


Бугунги кунда эктремизм ва терроризмга қарши курашда аҳолини, айниқса, ёш авлодни турли ёт оқимлар таъсириги тушиб қолишларига йўл қўймаслик, уларни интернет орқали тарғиб қилинаётган турли ғоявий ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар кўламини янада кенгайтириш, терроризм ва экстремизм ғояларига қарши йўналтирилган комплекс илмий тадқиқотлар ва китоблар тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда бағрикенглик ғояси ва тинчликни мустаҳкамлаш масаласини илгари суриш орқали Ислом динининг асл мазмун-моҳияти юзасидан семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, ушбу йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш мақсадга мувофиқ. Шундагина юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва бағрикенглик муҳитини асраш ва уни келажак авлодаларга ҳам етказиш имконига эга бўламиз.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar