16.03.2024
Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки
Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
Жорий йилнинг 16-18-март кунлари "Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Ҳашарда таълим муассаса биноси ёнида тозалик, ободончилик ишлари олиб борилди, дарахтлар оқланди ҳамда манзарали кўчатлар экилди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar