19.03.2024

"Ўзбекистон – 2030” стратегияси: мақсад ва вазифалар " мавзусидаги семинар

Жорий йилнинг 18-март куни  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон – 2030” стратегияси: мақсад ва вазифалар " мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом энциклопедияси” бўлими мудири, иқтисод фанлари доктори, академик Нурислом Тўхлиев маъруза қилди. Тадбирда таълим муассасаи устоз ва талабалари ҳам иштирок этди.

Тадбир якунида  устозга Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоб ва рисолалар тўплами совға қилинди.  

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar