КОРРУПЦИЯ ВА ЭКСТРИМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқтитувчи ва ходимлари иштирокида "Коррупция ва экстримизмга қарши курашиш ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш йўллари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ДХХ ходими Ф.Аминов очиб бериб, кун тартибидаги 1 масала юзасидан ўзининг фикрларини билдириб, коррупциянинг оқибатлари, унинг олдини олиш йўлларини тушунтирди. “Коррупциянинг мамлакат тараққиётини ортга суриб, келажакни хавф остида қолдириши, айниқса, бугунги кунда етук мутахассислар, замонавий кадрлар тайёрлашни асосий мақсад қилиб олган мамлакатимизда ушбу иллатга қарши кураш долзарб масалалардан биридир. Тинчлигимизга, озодлигимизга хавф солиб турган терроризм-аср иллати таҳдидлари, уларнинг шакл-кўринишлари қалбимизга нафрат уруғини қадай бошлади. Энг хавотирлиси, ўз киндик қони тўкилган юрти, халқи, оиласини, бир сўз билан айтганда, ўзлигини, бой ва қадимий маънавиятидан тонадиганлар ҳам бор орамизда” дея ўз фикрларини баён этди.
Тадбир давомида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев сўз олиб, Порахўрликнинг ҳамда тинч диёрда ношукур кайфиятда яшаш мўмин кишига хос эмас дея таъкидлади. Ўз сўзида давом этиб; “Порахўрлик ва юртга хоинлик Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламоларнинг ижмосига кўра ҳаром иш ва катта гуноҳ ҳисобланади. «Молларни ноҳақ ейиш»га пора бериш ва олиш, ўғрилик қилиш, омонатга хиёнат қилиш, фирибгарлик, фоиз олиш, қарзга нарса олиб, ундан тониш, зўрлик билан тортиб олиш, қиморда ютиб олиш, ўлчов ва тарозидан уриш, одам савдоси, сеҳр ва фолбинлик билан пул топиш, ножоиз тижорат билан молни қўлга киритиш киради. Юқоридаги усуллар орқали мол топиш шариатда ҳаром қилинган» дея сўзига якун ясади.
Тадбир давомида Вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Ш.А.Нормуродов: “Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини таъминлаш ва инсон қадрини ошириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида” ўз фикрини билдириб ўтди.
Тадбир сўнгида соҳа мутахассислари томонидан ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, ёшлар онгида соғлом фикрлаш, таҳлилий тафаккурини шакллантириш, тўғри баҳолаш, кўр-кўрона эргашмаслик, Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотларга танқидий ёндашиш, ғаразли маълумотларни рад этиш, мафкуравий иммунитетни ошириш, умумэътироф этилган қоида ва амалдаги қонунларга риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar