30.03.2024

ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Сурхондарё вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги Термиз шаҳар 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари ва ўқувчилари иштирокида "Интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш йўллари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар онгида соғлом фикрлаш, таҳлилий тафаккурини шакллантириш, тўғри баҳолаш, кўр-кўрона эргашмаслик, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотларга танқидий ёндашиш, ғаразли маълумотларни рад этиш, мафкуравий иммунитетни ошириш, умумэътироф этилган қоида ва амалдаги қонунларга риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб ўтиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar